Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Аи-80 маркали бензин ва дизель ёқилғиси арзонлашди

2020 йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 май кунидан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан, ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинди ва нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан уларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

3 май кунидан эътиборан Аи-80 маркали бензин 4000 сўмдан сотувга чиқарилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.