Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Академик Бакриддин Зарипов икки нафар ўқувчига ўз ҳисобидан стипендия бериб келмоқда

Академик Бакриддин Зарипов Қўшработдаги 82-умумтаълим мактабини тамомлаган.  Икки йилдирки, у ушбу мактаб ва шу мактабга ёндош 81-умумтаълим мактабидан бир нафардан энг аълочи, айниқса, биология фанини чуқур ўзлаштирган жами икки нафар ўқувчига ўз ҳисобидан стипендия бериб келаяпти. Ҳар олти ойда қайси ўқувчи стипендия олиши ушбу мактабларнинг педагогик жамоаси тавсиясига кўра аниқланади.

Академик Бакриддин Зарипов яна бир хайрли ишга қўл урди. Ўзи ўқиган 82-умумтаълим мактабининг биология ўқув хонасига энг сўнгги русумдаги компьютер жамланмасини ўз ҳисобидан совға қилди.  Олимнинг бундай туҳфасидан мактаб педагогик жамоаси ва ўқувчилар чексиз хурсанд бўлишди.

- Мен бугун академикнинг қўлидан олган стипендиямни турли бадиий китоблар ва ўзимга керакли зарур нарсалар сотиб олишга сарфлайман, - дейди 82-умумтаълим мактабининг ўқувчиси Бунёд Исмоилов. –Шуни қувонч билан айтаманки, келгусида мен ҳам зиёли, илм кишиси бўлиб етишишга аҳд қилганман. 

Бобур МАМАДИЁРОВ.