Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Академик мактабга келди

Самарқанд шаҳридаги 29-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, СамДУ кафедраси мудири Саидаҳмат Лақаев билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида академик тараққиётни илғор илм-фансиз тасаввур этиб бўлмаслиги, таълим-тарбия соҳасига қаратилаётган катта эътибор туфайли эртамиз эгаларининг баркамол улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллашига замин бўлаётганини таъкидлади. Шунингдек, ўзининг ҳаёти, ўқувчилик ва талабалик даври, академик даражасига етиш йўлидаги машаққатли ва мазмунли изланиши тўғрисида сўзлаб берди, математика фанининг сир-асрорлари ва ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.

- Илмда фазилат кўп. Аммо илм олиш игна билан қудуқ қазишдек гап, - деди С.Лақаев. - Лекин унинг натижаси ўзига обрў, жамиятга катта фойда. Сиз, ёшлар учун бугун мамлакатимизда зарур шароитлар, чексиз имкониятлар яратиб берилмоқда. Фақат бундан самарали фойдаланиб, илм эгаллаш учун маррани баланд олсангиз кифоя.

Учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Зилола ЖОНИЕВА.