Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Акасини теша билан жароҳатлади

2019 йил 2 май куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи С.С. ИИБга мурожаат қилди. Унинг айтишича, шу йилнинг 23 апрель куни уйининг орқасидаги боғида укаси Ҳ.С. билан урушиб қолган. Укаси акасининг турли жойларига теша билан уриб, жароҳат етказган.

Натижада С.С. касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Ҳ.С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беряпти Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.