Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Акция 2019 йилда қурилган турар жойларга тааллуқли эмас(ми?)

Савол: Мен 2018 йил сентябрда  уй қуришни бошладим. Яқинда уйим битди. Бир марталик акцияда иштирок эта оламанми?

Жавоб: Ғайрат Аҳмедов, Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази директори:

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сонли фармонининг 2-бандига асосан Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш юзасидан ўтказилаётган бир марталик умумдавлат акцияси фақатгина фармон қабул қилинган кунга қадар қурилган иморатларга нисбатан татбиқ қилиниши белгиланган.

Бундан келиб чиқадики, бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисидаги фармон қабул қилинган кундан (2018 йил 20 апрелдан) кейин қурилган иморатларга нисбатан акция доирасида мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин эмас.