Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Акциядор бўлишни истайсизми?

Ушбу йўналишда йилнинг ўтган 9 ойи давомида акциядорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, акциядорлик жамиятларидан 2 миллиард 833 миллион 905 минг сўм миқдорда дивиденд тўловлари ундирилди. Бундан ташқари, "Ўзқишлоқ­электрқурилиш" АЖнинг ўтган йилги соф фойдасидан жамият устав жамғармасига қўшимча равишда номинал қиймати 5 000 сўмдан бўлган 386 720 дона 1 миллиард 933 миллион 600 минг сўмлик акциялар рўйхатдан ўтказилиб, 1 454 нафар акциядорга даромад сифатида берилди.

Шунингдек, "Зирабулоқ пахта тозалаш" АЖнинг 2015-2017 йиллар якуни билан тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан жамият устав жамғармасига қўшимча равишда номинал қиймати 3 700 сўмдан бўлган 246 272 дона оддий ҳамда 218 дона имтиёзли, жами 246 490 дона 912 миллион 13 минг сўмлик акциялар чиқарилиб, жамиятнинг 264 нафар акциядорларига даромад сифатида тарқатилди. "Каттақўрғон пахта тозалаш" АЖда ҳам номинал қиймати 4 минг сўм бўлган 197 830 дона 791 миллион 320 минг сўмлик акциялар рўйхатдан ўтказилиб, 601 нафар акциядорга даромад сифатида бепул тақсимлаб берилди.

Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида кўпроқ маълумот олиш учун акциядорлик жамиятларининг расмий сайтларига қўшимча равишда www.openinfo.csm.gov.uz ҳамда Республика фонд биржасининг www.uzse.uz сайтларида бозорнинг барча янгиликлари киритиб борилмоқда. Шунингдек, фуқароларнинг бўш турган пул маблағларини киритишлари борасида тушунчалар ҳам жойлаштирилмоқда.

Норбой ЖЎЛМАТОВ,

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш

ва ривожлантириш марказининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи.