Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Алишер Икромов лавозимидан озод этилди

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг масъул котиби Алишер Икромов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Бироқ, унинг нима сабабдан лавозимини тарк этгани ҳозирча маълум эмас. 

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, бундан бир неча кун аввал Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, хусусан Самарқанд ЮНЕСКОнинг маданий мерослар рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида халқаро ОАВда хабарлар тарқалди. Бунга шаҳарда, жумладан Регистон ансамбли атрофида амалга оширилган қурилиш ишлари сабаб сифатида кўрсатилди. 

Алишер Икромов ўз вазифасини 1994 йилдан буён бажармоқда эди. Кўп йиллар давомида у Жаҳон мероси қўмитасининг мажлисларида Ўзбекистоннинг ягона вакили эди. Бизнинг манбамизга кўра, “Адолат” партиясидан парламент аъзоси Қодир Жўраев янги ижрочи котиб этиб тайинланди.

“Фергана” ахборот агентлигининг манбасига кўра, ўтган ҳафта Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мерос қўмитаси қарорига биноан лавозимидан четлатилган эди. Ушбу қарорлар Икромов раҳбарлигида Ўзбекистоннинг қобилиятсизлиги деб топилди.

“Бир сессияда учта салбий қарорлар жуда ёмон натижадир”, - дейди манба.

Кеча, 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев билан учрашиб, халқаро ОАВда Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари ва обидалари ҳақида тарқалган хабарлар мамлакатнинг туризм салоҳияти ва халқаро майдондаги имижига путур етказаётгани билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.