Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Алмазбек Атамбоев ҳукуматга таслим бўлди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев “силовик”ларга таслим бўлди, уни Қўйтош қишлоғидаги қароргоҳидан ИИВга олиб кетишди. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар бермоқда.

Ҳукуматнинг махсус кучлари 8 август куни собиқ президентнинг қароргоҳига иккинчи марта ҳужум уюштирди ва узоқ давом этган музокаралардан сўнг Атамбоев таслим бўлди. 2 минг жангчи иштирок этган амалиётни ИИВ раҳбари Қашғар Жунусалиев шахсан бошқарган.

Собиқ президентнинг сафдошлари билан ҳукумат кучлари тўқнашувида яна беш киши жабрланган. Кечаги тўқнашувларда 50 киши жароҳат олган, бир киши (кечки ҳужумда иштирок этган махсус аскар) ўлган эди.

Бўлаётган воқеалар деб Жээнбеков бир ҳафталик таътилини, депутатлар эса каникулини тўхтатди. Фавқулоддаги парламент йиғилишида Жээнбеков аввал гувоҳ сифатида жалб қилинаётган Атамбаев энди ўта оғир жиноятларда (одам ўлдириш, ҳокимият вакилига нисбатан куч ишлатиш, оммавий тартибсизликларни келтириб чиқаришда) айбланаётганини айтган.