Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Америкада содир бўлаётган тартибсизликларда Россиянинг қўли борлиги айтилмоқда

АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Сьюзан Райс мамлакатда юз бераётган тартибсизликларда Россиянинг “қўли бор”, деган тахминни илгари сурди. Бироқ Сьюзан Райс сўзларини тасдиқловчи бирон бир асос келтирмади. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.

“Улар (Россия) ижтимоий тармоқлар орқали икки томон ўртасидаги келишмовчиликларни вужудга келтираётганини эшитсам, хайрон қолмайман. Улар қандайдир йўллар билан тартибсизликларни молиявий қўллаётган бўлса ҳам ажабланмайман”, деди Райс.

Шунингдек, у бундай фикрларни ўз тажрибасига таяниб айтаётганини таъкидлаб ўтди.