Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШ давлат котиби Помпео Хитойни СССРнинг қисмати кутаётганлигига ишора қилди

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео “Стив Грубер” радио дастури билан бўлган суҳбатда коронавируснинг келиб чиқиши билан боғлиқ текширувга изоҳ берди. У Хитой хатти-ҳаракатларини танқид қилди ва уни собиқ иттифоқ давлати билан таққослади.

Давлат котиби Пекин Ғарб сиёсатини қабул қилмаса, уни ачинарли қисмат кутаётганлигини таъкидлади. “Ушбу авторитар тизим биздан фарқ қилади... Хитой коммунистик партияси ҳал қилиши керак, улар ҳақиқатдан ҳам цивилизацияли миллатларнинг бир қисми бўлишни хоҳлашадими ёки улар ўз йўлларида давом этадиларми? Биз барчамиз собиқ иттифоқ давлати тарихини яхши биламиз”, дея таъкидлади у.

Шу билан бирга Помпео Хитой Ғарбнинг энг хавфли душмани эканини ва у технология, ҳарбий куч, савдо алоқалари ва молиявий соҳаларда Ғарб билан рақобатлашаётганини қўшимча қилди.