Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШ Эрон билан урушга тайёргарлик кўраяптими?

АҚШ Давлат Департаменти Ироқда бўлиб турган АҚШ фуқароларига зудлик билан ушбу мамлакатни тарк этишга чақирган.

Шунингдек, Боғдоддаги АҚШ элчилари ҳам Ироқни тарк этган. 

Таҳлилчиларнинг фикрларича АҚШ Давлат Департаментининг бундай чақирувига сабаб, АҚШ Эрон билан содир бўлиши эҳтимоли бўлган урушга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

АҚШ Давлат Департаментининг баёнотига кўра, Эрон кундан-кун ҳаддидан ошмоқда. Форс Кўрфази ва Яқин Шарқда бўлиб турган АҚШ фуқароларига ҳамда АҚШнинг ушбу минтақалардаги манфатларига жиддий хавф солмоқда. Агар аҳвол шу тарзда кетаверса, Эрон билан уруш бўлиши муқаррар.

"АҚШ Давлат Департаменти Ироқдаги фуқароларга ушбу мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақиради" дейилади Давлат Департаменти тарқатган баёнотда.

Шунингдек, Давлат Департаменти Ироқ ва Суриядаги қўшинларни юқори тайёргарлик босқичига ўтказганини маълум қилди. 

"Эрондан бўлаётган хавф туфайли қўшинларимиз юқори тайёргарлик босқичига ўтказилган. Биз Эрон томонининг ҳар бир хатти-ҳаракатини синчковлик билан кузатаяпмиз. Агар, Эрон томонидан қандайдир агрессия бўлса, биз унга зудлик билан муносиб жавоб бера оламиз. Бунга имкониятларимиз етарли", деган Пентагоннинг Форс Кўрфази ва Яқин Шарқдаги вакили капитан Билл Урбанн.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Мудофаа вазирлиги лозим бўлганда зудлик билан Яқин Шарқ ва Форс Кўрфазига жўнатиладиган 120 минг ҳарбий ва бошқа ҳарбий техникаларини жўнатиш режасини тайёрлаб қўйганини маълум қилган эди.