Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШ Эронга қарши уруш очадими?

АҚШ мудофа вазирлиги - Пентагон Эрондан бўлаётган хавф туфайли АҚШнинг 120 минг ҳарбийлари ва шунга монанд ҳарбий техникаларини Яқин Шарқ ва Форс Кўрфазига жўнатиш режасини аллақачон тайёрлаб бўлган. Бу ҳақда "Нью Йорк Таймс" АҚШ Мудофа вазири Патрик Шанаханга яқин бўлган Мудофа вазирлигининг юқори лавозимли мулозимларига таяниб хабар берган.

Манбаларнинг хабар беришларича Шанахан ўша режа ёзилган ҳужжатни 9 май куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг мудофа ва хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчилари билан хавфсизлик масалалари муҳокама қилинганда ошкор қилган. Режанинг муаллифларидан бири Трампнинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Джон Болтон ҳисобланади.

"Нью-Йорк Таймс"нинг ёзишича ҳужжатда келтирилган ва лозим топилганда Яқин Шарқ ва Форс кўрфазига жўнатилиши режалаштирилган ҳарбий хизматчилар сонининг кўплиги кўпчилик масъул амалдорларни ҳайрон қолдирган. Сабаби, ҳужжат режасида хавфсизликка таҳдид туғилганда асосан "ҳарбий авиациядан самарали фойдаланиш" назарда тутилган. "Унда бунча ҳарбийни нега жўнатиш режалаштирилган?" деб кўпчилик Пентагоннинг ҳарбийлар сонини нега ошириб юборганига ўз таажжубини билдирган.

6 май куни Форс кўрфазига "Эроннинг таҳдидларига муносиб жавоб бериш" учун АҚШ Мудофаа вазирлиги махсус гуруҳини жўнатган эди. Бундан ташқари, Пентагон Яқин Шарққа яна қайтадан Patriot ракета комплексларини ўрнатишни мўлжаллаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Трамп ҳокимият тепасига келгандан бери АҚШ-Эрон муносабатлари тобора чигаллашиб бораяпти.