Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШ Конгресс тасдиғисиз 3 араб давлатига 8,1 миллиард долларлик қурол сотади

Президент Дональд Трамп маъмурияти “Эрон агрессиясини тўхтатиш учун” Конгресснинг тадиғисиз Иордания, Саудия Арабистони ва БААга жами 8,1 миллиард долларлик қурол сотишга қарор қилди, деб ёзмоқда azon.uz. Бу ҳақда давлат котиби Майкл Помпеонинг Давлат департаменти томонидан тарқатилган баёнотида айтилган. 

“Бу иттифоқдошларимизни қўллаб-қувватлайди, Яқин Шарқда барқарорликни мустаҳкамлайди ва мазкур мамлакатларга Эрон Ислом Республикасидан ҳимояланишга ёрдамлашади”, – деди Помпео.

Келишувга мувофиқ АҚШ, хусусан, БААга йигирмата RQ-21A Blackjack разведка дронларини сотади. Бундан ташқари, Абу-Даби APKWS II лазер тизимли 20 004 та ракета олади. Америкалик мутахассислар БААлик ҳарбийлар тайёргарликдан ўтказади.

АҚШ аввалроқ Саудия Арабистонига сотилган дронларга техник хизмат кўрсатади, уларни таъмирлайди ва моденизация қилади.