Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШ коронавирус юқтирганлар сони бўйича Хитойдан ўзиб кетди

Бу ҳақда кеча федерал ва маҳаллий статистика асосида ҳисобот олиб бораётган Жонс Хопкинс университети маълум қилди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, АҚШда 82,4 минг касалланган қайд этилган, Хитойда ушбу кўрсаткич 81,8 мингни ташкил этмоқда. АҚШ бир кеча-кундузда касалланганлар сони бўйича Италия ва ХХРни ортда қолдириб кетди.

Шу билан бирга, АҚШда қайд этилган касалларга нисбатан, қурбонлар сони бирмунча кам қайд этилган. Мамлакатда 1178 нафар бемор вафот этган. Бу кўрсаткич Хитойда 3289 ва Италияда 8215 нафарни ташкил этмоқда.