Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШ ва Хитой ўртасидаги "савдо уруши" Россияни ҳам хавотирга соляпти

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг фикрича, "АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши нафақат Россияга, балки бутун дунёга акс таъсир кўрсатади. Аммо Россия иқтисодиёти бугун анча рақобатбардош, АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши Россия иқтисодиётига жиддий хавф солмайди".

"АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши бутун дунё иқтисодиёти муҳитига анча зарар етказиши мумкин. Аммо, Россия иқтисодиётига зарар етказа олмайди. Ҳаммаси назоратимизда ва хавотирланишга мутлақо асос йўқ", дейди Песков.

Аммо, иқтисодий таҳлилчилар бошқа тахминни илгари сурмоқдалар. Агар, АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши узоқроқ муддат давом этадиган бўлса, бундан энг аввало Россия кўп зарар кўради. Сабаби, бу савдо уруши туфайли Хитойнинг АҚШга экспорти камаяди. Бунинг ортидан Хитойда иқтисодий ўсиш пасаяди. Кейин эса, Хитой кам хомашё сотиб олиши ортидан дунёдаги аксар хомашё сотадиган давлатларнинг экспорти камаяди. Россия эса Хитойга хомашё сотадиган асосий давлатдир.

Кузатамиз ва кутамиз, охири нима бўлар экан?