Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШ ва Хитой ўртасидаги “савдо уруши”: Юань курси пастлаяпти

АҚШ ва Хитой ўртасидаги “савдо уруши”да бир тўхтамга келинмаса бундан АҚШга қараганда Хитой кўпроқ жабр чекиши ва зарар кўриши тобора аниқ бўлиб бораяпти.

Бугун, душанба куни Хитой фонд биржаларида қимматли қоғозлар нархи яна арзонлашди. Шу жумладан Хитой миллий валютаси бўлмиш юань АҚШ долларига нисбатан ўз қийматини йўқотаяпти.

Мутахассисларнинг тахминларига кўра, Хитой ва АҚШ раҳбари Дональд Трамп жорий йил июнь ойида Японияда бўлиб ўтадиган G20 саммити доирасида учрашадилар ва ушбу муаммони биргаликда ечиб кўришга ҳаракат қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, улар иккаласи ўтган 2018 йилда Аргентина пойтахти Буэнос-Айрос шаҳрида G20 йиғилиши доирасида  ҳам учрашган ва ўзаро иқтисодий муносабатларини муҳокама қилган эдилар.