Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШ ва Хитой савдо уруши ортидан нималар юз бериши мумкин?

АҚШ ва Хитой савдо уруши, бу билан боғлиқ Трамп маъмуриятининг масъулиятсиз баёнотлари ортидан нималар юз бериши мумкин, деб ёзмоқда davletovuz.

Биринчидан, ташқи инвесторлар Қўшма штатлар облигацияларидан аста-секин чиқишни бошлайдилар, облигацияларнинг энг катта эгаларидан бири Хитой эканини назарда тутсак, улар бўйича даромадлилик ошиши табиий.

Иккинчидан, бугун Трамп АҚШ доллари курсининг пасайишидан ва айни пайтда фоиз ставкаларининг пасайишидан жудаям манфаатдор, унинг биринчи ваколат муддати давомида қилаётган барча иқтисодий чора-тадбирлари шу мақсад атрофида жамланган.

Учинчидан, савдо урушлари вақтида инвесторлар ўз сармояларини "тинч соҳил"да ушлаб туришни истайдилар, бу яна криптовалюталарга қизиқиш ва талабни ошириши мумкин ва оширмоқда ҳам.

Тўртинчидан, баъзи урушлар урушаётган икки томонгаям фойдали бўлади. АҚШ ва Хитой савдо уруши шундай конфликтлардан бири. АҚШ бож ва тарифларни ошириш орқали савдо балансини тиклаб олмоқчи, Хитой эса юань курсини янада пасайтирмоқчи. Якунда катта эҳтимол билан ҳар икки тараф ҳам ўз мақсадига эришади. Бу урушда урушаётганлар эмас, урушдан ташқарида кузатиб турганлар ютқазади.