Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилмоқда.

2019 йил 17 июль куни Огайо штатининг Кенфилд шаҳрида Ўзбекистон фуқароси А.Н. йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этган.

Хабарда келтирилишича, вафот этган шахс яқинларига марҳум жасадини ватанга жўнатишда ёрдам бериш учун маҳаллий ҳокимият органлари томонидан берилган ҳужжатлар асосида Бош консулхона тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган ва бошқа керакли жараёнларни амалга оширган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия изҳор этган.