Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШда TikTok ва WeChat иловаларини юклаб олиш тақиқланади

АҚШда 20 сентябрь санасидан эътиборан TikTok ва WeChat иловаларини юклаб олиш тақиқланади. Бу ҳақда Reuters агентлиги АҚШ савдо вазирлиги тақдим этган маълумотга таяниб хабар берди.

Вазирлик 18 сентябрь куни Америка фуқароларига TikTok ижтимоий тармоғи ва WeChat мессенжерини юклаб олишни тақиқловчи қарор қабул қилди. Маълум қилинишича, АҚШ ҳукумати Хитой иловаларини аҳоли смартфонлардан ўчириб ташлашга мажбур қилмайди. Бироқ улар Apple ва Google платформаларидан иловаларни ўчиртиради. Шу билан бирга, Apple ва Google бошқа давлатлар ҳудудида амал қилувчи илова платформаларини сақлаб қолади.

Бир муддат илгари Америка ҳукумати TikTok иловасини агар уни 15 сентябрга қадар Америка компанияларидан бири сотиб олмаса, мамлакат  ҳудудида тақиқлашга қарор қилди. АҚШ махсус хизматининг таъкидлашича, илова раҳбарияти америкалик фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини Хитой ҳукуматига тақдим этмоқда.