Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШга юборишга ёрдам бераман деб пул олган икки фирибгар аёл қўлга олинди

Тошкентда фирибгарлик содир этган фуқаролар қўлга олинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, М.Улуғбек туманида яшовчи 62 ёшли Н.С. ва 46 ёшли З.И. исмли аёллар 2019 йилнинг 7 январь куни Мирзо Улуғбек тумани Асака маҳалласи ҳудудида Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи 36 ёшли М.А.га Америка Қўшма Штатларига бориш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ундан 17 670 долларни олган ва пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Н.С. ва З.И.лар қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.