Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШнинг Япониядаги ҳарбий базалари коронавирус ўчоғига айланди

Япониянинг Окинава префектурасидаги АҚШ 2 та ҳарбий базаси коронавирус ўчоғига айланди. Бу ҳақда The Japan Times хабар берди.

Маълумотга кўра, жами 62 киши касалланган: Футенма денгиз пиёдаси авиастанциясида 39 киши, Кэмп-Хансен базасида 22 киши ва Кэмп-Киснер базасида бир киши. АҚШнинг Япониядаги асосий ҳарбий кучлари айнан Окинавага жойлаштирилган.

Окинава губернатори Дэнни Тамаки вазиятни “жудаям қалтис”, дея атади ва касаллик хуружи тўғрисидаги хабардан унинг ҳамшаҳарлари хавотирда эканлигини маълум қилди. У Америка ҳарбийлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар самара беришига шубҳа қилаётганини таъкидлади.

АҚШ ҳарбий кучлари вакили Окинавадаги барча ҳарбий хизматчиларга раҳбарият томонидан бериладиган махсус рухсатномасиз турар жойларни тарк этиш тақиқланганини маълум қилди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, АҚШ ҳарбий базаларини ҳисобга олмаган ҳолда, 1,4 миллион аҳолига эга ҳудудда айни вақтгача жами 148 нафар коронавирус ҳолати қайд этилган беморларнинг 7 нафари вафот этган.