Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Асал қаришнинг олдини олади

Асал нафақат табиий ширинлик, балки жуда кўп касалликларга қарши бебаҳо доридир. Яна бу мўъжизавий восита қаришнинг олдини олади. Тиббиётнинг отаси, оз эмас, кўп эмас 111 йил яшаган Гиппократ, салкам тўқсон йил умр кўрган математика отаси Пифагор бир оғиздан ўзларини узоқ йил яшаганликлари сири асаларилар тўплаган ёшлик дориси - асал эканлигини таъкидлаган.

Асалда инсон организми учун зарур юздан зиёд табиий моддалар бўлиб, улар юқумли микроблар, бактерияларни ўлдириш қобилиятига эга экан. Қадимги инсонлар ва римликлар жазирама иссиқда тез бузиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотларнинг айнимаслиги учун асалда сақлашган.

Асал салқинда ва қоронғида сақланса, ҳеч қачон моғорламайди, айнимайди. Фиръавнларнинг тобутида минг йиллар сақланган асални худди янгисидай бугун ҳам ейиш мумкин, дейди олимлар.

Хуллас, шамолладингизми, иссиғингиз чиқдими, грипп бўлдингизми, томоғингиз оғридими, нафасингиз бўғилдими, қонингиз камайдими, чарчоқ, уйқусизлик безовта қиляптими? Асални сутга аралаштириб ичинг, отдай бўлиб кетасиз, дейди мутахассислар.

“АиФ” (2020 й, 32-сон), “Мир новостей” (2020 й, 31-сон).

Т.МУРОД тайёрлади.