Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Август ойида юртимизда ЮНЕСКО шафелигида халқаро фестиваль ва анжуман ўтказилади

Жорий йил 26-30 август кунлари Самарқандда “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивали ўтказилади. Шунингдек, 22-27 август кунлари Тошкент, Термиз ва Самарқанд шаҳарларида “Моддий ва номоддий маданий меросни сақлашдаги долзарб муаммолар ва стратегиялар” мавзуси халқаро анжуман ташкил этилади.

Мазкур тадбирларни ЮНЕСКО шафелиги остида ўтказиш бўйича ЮНЕСКО Бош котибининг расмий розилик мактуби олинди.

Бу ҳақда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, фестиваль ва анжуман даврида ЮНЕСКО ва “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги конвенция расмий рамзларидан махсус йўриқнома қоидалари асосида фойдаланиш мумкин бўлади.