Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Баҳодирлар Хива шаҳрида тепловозни 20 метргача тортиш бўйича беллашди

Хива шаҳрида полвонлар пири Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб  “Баҳодирлар ўйинлари” халқаро турнири ташкил этилди.

Турнирнинг иккинчи кунида турли мамлакатлардан келган полвонлар “Хива” темир йўл вокзалида “Ўзбекистон поезди” шартида локомотив(тепловоз)ни 20 метр масофага тортиш бўйича беллашишди.

Уларнинг маҳоратини юзлаб мухлислар кузатишди. Эътиборлиси, томошабинлар қаторида кўплаб чет эллик сайёҳлар ҳам бор эди.

Спортчиларнинг чиқишларини хорижий ҳакамлар бошқариб боришди.

Ушбу машқни бажаришда биринчи ўринни Украина давлатининг 2019 йилги чемпиони Павло Кордияка эгаллади. Иккинчи ўринга Ўзбекистоннинг 46 карра, жаҳоннинг икки марта чемпиони ва Осиёнинг мутлоқ ғолиби Сергей Трубицин сазовор бўлди. Учинчи ўринни эса Жанубий Американинг 2018 йилги энг кучли полвони Вагнер Менецес Дос Сантоз банд этди.