Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бакалавриат ва магистратурага қўшимча қабул борми?

➖ Бакалавриатга қўшимча қабул бор. Фақат тўлов-контракт миқдори тўпланган баллга кўра, табақалаштирилган даражада («допконтракт», «суперконтракт») ҳисобланади. Масалан, базавий контрактга нисбатан 1,5 баробар, 2 баробар, ...., 10 баробар ва ҳоказо. 

➖ Магистратурага ҳам қўшимча қабул бор. Тўлови - оддий, базавий контракт миқдорида. Ҳеч қандай оширилган миқдор йўқ.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарори.

Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги ахборот берди.