Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Банк мутасаддилари университет талабалари билан учрашди

Вилоят банк идоралари раҳбарлари илм-фан Самарқанд давлат университети талабалари билан учрашди.

Бошқарманинг ёшлар билан ишлашга доир чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўтказилган учрашувда Марказий банк Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи Қ.Собиров, “Азия альянс банк”, “Микрокредитбанк” вилоят филиали бошқарувчилари А.Тошев, Б.Ҳасанов иштирок этди.

Тадбирда банк тизимида амалга оширилаётган исоҳотлар ва кўрсатилаётган хизматлар, назария ва амалиётни интеграциялаш, ўқув дастурига киритилган иқтисодий фан дарсларини катта билим ва тажрибага эга бўлган банк мутахассислари иштирокида, талабаларнинг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини банкларда ўтказиш, улар иштирокида тижорат банклари, йирик ишлаб чиқариш корхоналарида экскурсиялар ташкил этиш масалалари хусусида сўз юритилди.

Банклар томонидан таклиф этилаётган банк хизматлари бўйича кўргазма ташкил этилди. Иқтидорли талабаларга китоб тўпламлари совға қилинди.