Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Банк ходимлари тилга эътиборли

Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармасида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Тилга эътибор - элга эътибор” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Самарқанд давлат университети доценти, филология фанлари номзоди Шавкат Махмадиев ўзбек тилининг ўзига хос, бетакрор хусусиятлари, тарихий тараққиёти, унинг бугунги ҳолати ва истиқболи ҳақида банк мутахассисларига маълумот берди.