Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Банкларнинг капитали бир йилда 1,9 баробарга кўпайган

2019 йил 1 июлдан бошлаб тижорат банкларининг Марказий банкда резерв шакллантириладиган мажбуриятлари миллий валютадаги депозитлар учун 4 фоиз ҳамда чет эл валютасидаги депозитлар учун 14 фоиз миқдорида белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони билан инфляция даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоизлик  доимий мақсадли кўрсаткичга эришиш белгиланган.

Банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш борасида кўрилган чоралар натижасида уларнинг умумий капитали 2019 йил давомида қарийб 1,9 баробарга кўпайиб, 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 51 триллион сўмни ташкил этган.

Банклар ресурс базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида эса жалб қилинган депозитлар умумий ҳажми ҳисобот йилининг бошига нисбатан 1,3 баробарга ошиб, йил якунида 91 триллион сўм бўлишига эришилган.

Бу эса банк тизимининг молиявий барқарорлик кўрсаткичлари ижобий даражада шаклланишига ва банклар капиталининг етарлилик даражаси кўрсаткичи рискларни ҳисобга олган ҳолдаги активларга нисбатан 23,5 фоизни (минимал талаб 13 фоиз) ташкил этган.

Банк тизими ликвидлилиги кўрсаткичлари ҳам ижобий шаклланган бўлиб, ликвидлиликни қоплаш меъёри 208,5 фоизни (минимал талаб 100 фоиз), соф барқарор молиялаштириш меъёри 112,8 фоизни (минимал талаб 100 фоиз) ҳамда юқори ликвидли активларнинг жами активларга нисбати 11,3 фоизни (минимал талаб 10 фоиз) ташкил этган.

Марказий банк бошқарув раисининг Олий Мажлис Сенатига ҳисоботидан.