Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Банкоматларга пул жойлаб юрадиган кассир аёл 28 миллионни ўмарди

Владивосток шаҳрида жойлашган йирик банклардан бирининг банкоматларга пул жойлаштириш бўйича масъул бўлган кассир 28 миллион рублни ўмарган.

У ўзи пул жойлайдиган банкоматларга пул жойлашда пулдан бир қисмини ўғирлаб олиб қолаверган ва бунинг натижасида бир ойда у 28 миллион рублни ўғирлаб қолган. Агар бу суммани АҚШ долларида ҳисобласак 430 минг доллардан ошиқроқ маблағ бўлади.

Энди уни суд кутмоқда. Банк аёлнинг қилмишлари ошкор бўлганидан кейин зарарни ундириб бериш ҳақида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилган. Улар эса аёлнинг устидан "Йирик ҳисобда ўзгаларнинг маблағларини ўғирлик йўли билан талон-тарож қилиш" моддаси бўйича жиноий иш очишган. Агар аёл етказилган зарарни тўлай олмай қамаладиган бўлса, банк аёл томонидан ўзлаштирилган қарийб ярим миллион долларга тенг маблағидан айрилади.