Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Барча мактаблар очилса, онлайн ўқиш тўхтатиладими?

Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

➖ Бутун дунёдаги сингари юртимизда ҳам пандемия ҳали барқарорлашгани йўқ. Шу сабабли гибрид шаклдаги таълим ҳали давом этади.

Яъни, фарзанди саломатлигидан ҳавотир оладиган, уйдаги карантин ҳолати яхши бўлмаган ота-оналар фарзандларини масофавий шаклда таълим олишини давом эттиришлари мумкин. Бугунги кунда республикамиздаги 10 008 та мактабдан 9 990 таси, яъни 99,8 фоизи тўлақонли равишда ишламоқда. Ўқувчилардан 4,5 миллион нафари, яъни 72 фоизи анъанавий, қолган 1,7 миллион нафари, яъни 28 фоизи онлайн шаклда таҳсил олмоқда.

Ўқувчиларнинг масофавий шаклда таълим олиши бекор қилинган тақдирда ҳам бугун Онлайн-мактаб лойиҳаси узатилаётган телеканаллардан қўшимча таълим олиш учун фойдаланиш кўзда тутилган. Бу эса ҳудудлардаги кўпчилик мактаблардаги ўқувчиларга сифатлироқ қўшимча таълим олиш учун имконият беради.