Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Баркамол авлод болалар маркази” аъзолари Республика танлови лауреати

Тошкент шаҳридаги  Ёшлар ижодиёт саройида  Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан “Миллий қадриятлар” кўргазмали фестивалининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда тасвирий санъат, либослар дизайни, мунчоқли безак, бадиий тўқиш, дўппидўзлик, кулолчилик ва майда пластика, юмшоқ ўйинчоқлар ва қўғирчоқлар, ёғоч ўймакорлиги каби йўналишларда вилоятимиздаги истеъдодли ўқувчилар ўз ижодий ишлари билан қатнашди.

Фестиваль натижаларига кўра, Самарқанд шаҳар “Баркамол авлод маркази” аъзолари ― 64-интернат тарбиячиси Александр Темурмулян бадиий тўқиш ҳамда 50-мактаб ўқувчиси Эъзоза Нажмиддинова юмшоқ ўйинчоқлар йўналишида лауреат деб топилди.

Эътиборлиси, Александр Темурмулян томонидан тикланган орол учун тўқилган кема барчанинг эътирофига сазовор бўлди.