Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Байрут бандаргоҳида кучли ёнғин юзага келди

Бу ҳақда РИА Новости мухбири хабар берди.

Қизил Хоч ташкилотининг Ливандаги бош директори маҳаллий OTV телеканалига берган интервьюда Ливан пойтахтида юзага келган ёнғин бандаргоҳдаги чиқиндиларнинг ёқилгани маҳсули эканини маълум қилди.

“Ёнғин эркин савдо божхона зонаси ҳудудида мотор мойлари ва шиналари сақланаётган омборда содир бўлган. Воқеа жойида ёнғин хавфсизлиги гуруҳлари ишламоқда. Уларга Ливан армияси вертолётлари ёрдам бермоқда”, дейилган Ливан ҳарбийлари ва фавқулодда вазиятлар хизмати қўшма баёнотида.

Эслатиб ўтамиз: 4 август куни Байрут бандаргоҳида кучли портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида юзлаб бинолар вайрон бўлди ёки жиддий шикастланди, 171 киши ҳалок бўлди ва олти мингдан ортиқ одам турли даражадаги тан жароҳатларини олди.