Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Баъзи вилоятларда мактабларда ўқитувчилар иштирокида мажлислар ўтказилаётгани маълум қилинди

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги баъзи вилоятларда маҳаллий ҳокимият вакиллари мактабларда ўқитувчилар иштирокида мажлислар ўтказаётгани ҳақида маълум қилди.

«Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилар иштирокида мажлислар ўтказиш бўйича топшириқ бермаган. Вазирлик вилоят халқ таълими бошқармаларига ортиқча мажлислар ва йиғилишлар ўтказмаслиги бўйича топшириқ берди», дейилади хабарда.

Шу билан бирга, вазирлик маҳаллий ҳокимият вакилларидан ўқитувчиларни хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилмасликларини талаб қилди.