Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Беҳбудий: «Биз туркистонийларға туркий, форсий, арабий ва русий билмоқ лозимдур»

Самарқандий муаллим Мулло Абдуқодир қори Абдушакур ўғлини Самарқанд боғотига барпо этган мактабига баланд даражалик Самарқанд областини военний губернатори жанобларини таклиф қилганим ва ул жанобни бориб кўруб, маъқул қилиб шаҳарга киргузмакка берган рухсатлари ва мактабни молия ва тартиби ушбу газетни 2-номерида ёзилиб эрди... Бойларимиздан жаноб Мулло Муҳаммад Раҳимбой ва Кобул бўлустнойи мирзо Назирқул ҳожи Мавлонбой, Мулло Эшонқул, Мулло Шамсиддин махзум, Мулло Ҳасанбой, Мулло Жўрабой ва бошқалари беш-тўрт сўмдан ва баъзилари жома (тўн)...бахшиш қилдилар.

***

Ҳоло ойинаи жаҳон статистиқларига боқилса, вусъатча (ҳудуд) Бухорони тўртдан бири, нуфусға (аҳоли сони) тақрибан баробар Сербия мамлакатини икки миллён халқи учун олтмишдан зиёда газета нашр бўладур. Инчунин, икки ярим миллион юноний грекларни икки юздан зиёда газетаси бордур. Уч миллиёнга яқин Хива, Бухорони бир адад газетаси йўқдур. Тўққуз миллиён Ўрта Осиё мусулмонларини бир газетаси, (тағин) бир газета чиқармоққа салоҳияти, истеъдоди йўқдур!

Ҳайҳот! Ибрат лозим!

*  * *

  “Биз туркистонийларға туркий, форсий, арабий ва русий билмоқ лозимдур. Туркий, яъни ўзбекини сабаби шулки, Туркистон халқининг аксари ўзбакий сўйлашур.

Форсий бўлса, мадраса ва удабо тилидур... Туркистоннинг Самарқанд ва Фарғона вилоятларинда форсий сўйлайдурғон бир неча шаҳар ва қишлоқлар бордур. Бухоро ҳукуматининг тили форсийдур... Арабий тил дин учун на даража лозим бўлса, русий ҳам тириклик ва дунё учун лозимдур. Бизға лозимки, ўз нафъимиз учун русча билайлук, ҳукумат мактабларинда ўқуйлук. Давлат мансаблариға кирайлук. Ватанимизға ва ўз динимизға хидмат этайлук...”.

***

“Сизларға васият қиламан. Маориф йўлида ишлайдурғон муаллимларнинг бошини силангизлар!

Ўртадан нифоқни кўтарингиз!

Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар!”

Нусрат РАҲМАТ тайёрлади.