Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Беҳбудий Самарқандда қачон эсланади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ташаббуси билан шу йил 24 майда «Маҳмудхўжа Беҳбудий ва унинг Туркистондаги миллий уйғониш даври маорифи, адабиёти ва санъатининг шаклланиши ва ривожланишидаги роли» мавзуидаги республика илмий-амалий анжумани ўтказилади.

Туркистондаги миллий уйғониш ҳаракатининг асосчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий (1874-1919 йй) таваллудининг 145 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган анжуманнинг асосий мақсади М.Беҳбудийнинг ХХ аср бошларида Туркистонда жунбушга келган миллий уйғониш ҳаракати ва шу ҳаракатнинг тармоқлари – миллий таълим тизимини ислоҳ қилиш, миллий журналистикани ривожлантириш, янги ўзбек адабиёти ва миллий ўзбек театрининг шаклланишидаги роли ва аҳамиятини асослашдан иборат. Шўролар ҳокимияти сиёсати туфайли қатағонга учраган Маҳмудхўжа Беҳбудий меросининг мустақиллик йилларида ўрганилиши, тарғиб қилиниши, унинг меросини халқ ва фанга қайтарилиши адиб асарларининг ҳозирги кундаги аҳамияти, баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрнини белгилаш имконини беради.

Биз-чи? Биз самарқандликлар улуғ юртдошимизнинг хотираси ҳурматини жойига қўяяпмизми? Ёки ул зотнинг вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш институтидаги бюсти пойига гул қўйиб, кўнгилга таскин бериб юраверамизми?