Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бердимуҳамедов Ашхободда Велосипед монументини очиб, велопойгада қатнашди

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободдаги Велосипед монументини очиб берди, деб хабар берди Sputnik нашри.

Очилиш маросимидан кейин Президент иштирокчилар билан бирга 12 километрлик велопойгада қатнашган.

Гурбангули Бердимуҳамедов ўз нутқида экологик ва қизиқарли спорт тури бўлган велосипед спорти давлат аҳолисининг саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнашини, шунга кўра, мамлакатда велоспорт билан шуғулланувчи одамлар сони ортиб бораётганини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, бугун 3 июнь – Бутунжаҳон велосипед куни.