Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бешта муҳим ташаббус Пахтачидан бошланди

Бешта муҳим ташаббус Пахтачидан бошланди
Бугун Пахтачи туманидаги Қарнаб маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишларини ошириш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбир доирасида таниқли ёзувчи, шоирлар, санъаткорларнинг ёшлар билан учрашуви, китоб ярмаркаси, спортнинг волейбол, футбол, кураш, стол тенниси турлари бўйича мусобақалар, бепул тиббий кўрик ҳамда “Депутат ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтади.
Жумладан, Қарнаб маҳалла фуқаролар йиғинида СамДУ психология кафедраси катта ўқитувчиси Абира Баҳромова юқори синф  ўқувчи-қизлар муаммоларини, қизиқтирган саволларини тинглаб, керакли психологик маслаҳатларини берди.

Шунингдек, маҳалла ҳунармандлари, мактаб ўқувчилари, Самарқанд шаҳридаги ҳарбий қисм томонидан кўргазмалар намойиш этилди.