Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Биласизми, кимларга коммунал хизматлари ҳақини тўлаш учун компенсация берилади?

Коммунал харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун мамлакатимизда бир неча тоифадаги инсонлар учун маълум миқдорда конпенсация берилиши белгиланган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали хабар бермоқда.

  1. Қуйидаги тоифалар учун коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун энг кам иш ҳақининг 45 фоизи (91 минг 228,5 сўм) миқдорида компенсация пул тўловлари берилади:

 а)  1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

 б)  Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва “Слава” орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;

 в)  Фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;

 г)  Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;

д) Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;

 е) Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;

 ё)  Ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

  1. 1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун энг кам иш ҳақининг 50 фоизи (101 минг 365 сўм) миқдорида компенсация пул тўловлари берилади.
  2. 1941 – 1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларига коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун энг кам иш ҳақининг 25 фоизи (50 минг 682,5 сўм) миқдорида компенсация пул тўловлари берилади.