Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Биласизми?: Нобель мукофотига ким асос солган?

У 1833 йил 21 октябрда Швеция пойтахти Стокгольм-да туғилган, кимёгар, ихтирочи, саноатчи. 1842 йилда Альфред 9 ёшга кирганда улар Россияга кўчиб келишади. 1850 йилда Европа бўйлаб узоқ сафарга чиқади. Парижда кимёни чуқурроқ ўрганади. АҚШда буғ машинаси ихтирочиси, швед Жон Эрикссон билан учрашади. Ундан кўп нарсани ўрганади. 1958 йилда Альфред ота-онаси билан Стокгольмга қайтади ва пойтахт яқинида отаси қуриб берган кичкинагина кимё лабораториясида изланишларини давом эттиради. 1863 йилда порохдан фойдаланиб детонатор ёрдамида нитроглицеринни порт-латиш усулини кашф этади.

"Нитроглицерин-ЛТД" компаниясини тузиб, завод қуради. Ихтиросини такомиллаштириб, ясалган портлагич "динамит ёки Нобелнинг  хавфсиз портлагич кукуни" деб номланди, у 1867 йили патент билан ҳимояга олинган. Бу ихтиро Альфред Нобелнинг обрўси ва бойлигини оширди. Олтмиш уч йиллик умри ниҳоясида у яна бир кашфиётга қўл урдики, ҳалигача ҳеч ким бундай юксак инсонпарварлик хислатини намоён эта олгани йўқ. Умри охирлашганини сезган Альфред Нобел васийларига вафотигача орттирган сотиладиган барча мол-мулкини қимматбаҳо қоғозга айлантириб, жамғарма ташкил қилиш, ундан келадиган фоизни ўтган йилда инсониятга энг катта фойда келтирганларга мукофот тарзида беришни васият қилиб қолдиради.

Васиятга кўра, ҳар йили Нобель мукофоти беш йўналишда - физика, кимё, физиология ва тиббиёт, адабиёт, тинчликка ҳисса қўшган намояндаларга бериб борилади.

Физика ва кимё соҳасидаги мукофотлар Швеция қироллик академияси, физиология ва медицина соҳасидагилар - Стокгольм қироллик Каролин институти, адабиёт соҳасидагилар - Швеция академияси, тинчлик мукофоти - Норвегия парламенти сайлайдиган беш кишилик қўмита томонидан берилиши керак.