Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Битирувчиларга давлат намунасидаги ҳужжатлар қандай тартибда тақдим этилади?

2019-2020 ўқув йили Олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси, битирув малакавий иши, диплом иши ҳимояси, магистрлик диссертацияси ҳимоялари масофавий рақамли технологиялар асосида ўтказилади.

Умумтаълим мактаблари битирувчилари Халқ таълими вазирининг жорий йил 20 майдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида 2019-2020 ўқув йилини якунлаш ҳамда ўқувчиларни аттестат (шаҳодатнома) билан таъминлаш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида истисно тариқасида 2019-2020 ўқув йили босқичли ҳамда якуний назорат имтиҳонлари ўтказилмасдан якунланади.

2019-2020 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларига давлат наъмунасидаги ҳужжатлар (шаҳодатнома, аттестат, сертификат, диплом) электрон шаклда етказиш чоралари кўрилади.

Бунда ҳужжатларнинг асл нусхалари ҳамда намунали хулқ ва аъло баҳолар учун олтин ва кумуш медаллар карантин муддати тугагандан сўнг, талаб қилиб олингунга қадар таълим муассасаларида сақланиши таъминланади.

Ғайрат БОБОХОЛОВ,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи.