Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

БМТ: COVID-19 - ташкилот тарихидаги энг катта муаммо

БМТ Бош ассамблеяси (БА) коронавирус пандемиясига қарши ҳар томонлама кураш олиб бориш бўйича комплексли резолюция қабул қилди. Пандемия ўз таъсирини ўтказган барча соҳалар ёдга олинган ҳужжатда COVID-19 - ташкилот тарихидаги энг ўлкан муаммолардан бири эканлиги таъкидланган. Бу ҳақда 12 сентябрь куни Lenta.ru нашри маълум қилди.

Резолюция қабул қилиниши учун 169 нафар давлат овоз берди. АҚШ ва Исроил бунга қарши чиқди, Украина ва Венгрия бетараф позицияни танлади.

Ҳужжатда БМТ Бош ассамблеяси эпидемия билан боғлиқ ирқий камситишлар, нафрат ва ксенофобия ҳолатларининг кўпаяётганидан чуқур ташвиш билдираётгани таъкидланган. Ҳужжат муаллифлари ушбу ҳолатларга қарши курашишни талаб қилмоқда.

Шунингдек, ташкилот ҳукумат ва мамлакатлардаги фуқаролик жамиятларини пандемия билан кураш олиб бориш бўйича зарурий чораларни кўришга чақирди. Жумладан, сўз соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш ҳақида бормоқда.

Бундан ташқари, ҳужжатда коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун барча давлатларни юқори сифатли диагностика, терапия, дори-дармон ва вакциналар билан тўсиқсиз ва ўз вақтида таъминлаш зурурлиги таъкидланган.