Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

БМТ маърузачисининг Ҳадис илми мактабига ташрифи кутилмоқда

Самарқандда меҳмон бўлиб турган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллигига оид масалалар бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегация аъзоларининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби фаолияти билан танишиш кутилмоқда.

Шунингдек, марказда меҳмонларнинг вилоятдаги миллий-маданий марказлар раҳбарлари, диний конфессиялар аъзолари билан учрашуви ҳам режалаштирилган.