Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Божхоначилар 3,7 килограмм марихуананинг яширинча сақланаётганини фош қилишди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан навбатдаги қонунбузилиш ҳолати ўз вақтида бартараф қилинди.

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро К.В. белгиланган тартибда холислар иштирокида текширилди. Натижада, ушбу шахснинг ёнидан 315 грамм қовурилган наша (жаруха) гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахснинг кўрсатмасига биноан Олмалиқдаги ташландиқ бинолардан бири текширилди. Текширув жараёнида бинода 3,4 килограмм марихуана гиёҳвандлик моддаси хўжалик қопига ўраб яшириб қўйилганлиги маълум бўлди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро К.В.дан умумий оғирлиги 3 кг. 720 гр. гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.