Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Болалар шўхлигидан уйга ўт қўйди

Кеча, 9 июль куни Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани “Янги ҳаёт” МФЙ Янги ҳаёт кўчаси 16-уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида туман ЁХБ диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига етиб борган 4 та ёнғин ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида уйнинг 300 кв метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Шунингдек, ёнғинда фуқароларни тан жароҳати олишларига ва ҳалок бўлишларига йўл қўйилмаган. Ёнғин оқибатида уйнинг 90 кв метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар беришича, ҳодисанинг тахминий келиб чиқиш сабаби болаларнинг шўхлиги. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.