Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бош прокуратура мактабга ажратилган бюджет маблағлари талон-торож қилингани ҳақида маълумот берди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Қўшработ туман Халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ва бошқалар танлов комиссияси йиғилишини ўтказмасдан, тумандаги “Қ.Н.Қ” МЧЖнинг таклифи маъқулланганлиги ҳақида сохта маълумотлар тузиб, ҳамда тумандаги 45, 56 ва 61-сонли мактабларида ҳақиқатда бажарилмаган таъмирлаш ишларини бажарилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштиришиб, 160 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўшработ туман Халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.