Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бош вазирнинг янги ўринбосари, алмашган вазирлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги фармонига мувофиқ, Элёр Мажидович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди.

 

Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

***

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги фармонига мувофиқ, Нодир Собирович Отажонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

***

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги фармонига мувофиқ, Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди.

 

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.

***

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги фармони билан “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси лавозимида фаолият юритган Умурзаков Сардор Уктамович Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ташқи савдо вазирлигининг қўшилиши орқали ташкил этилмоқда.