Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Босқинчилик содир этган қидирувдаги ургутлик шахс ушланди

Ургут тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 2-қисми билан айбланиб қидирувда бўлган, Ургут туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган Қ.И. исмли шахс 2020 йил 23 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида қўлга олинди.

Энди уни қонун олдида жавоб бериш кутмоқда.
Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.