Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бу усулларда тил ўрганиш осон

Биринчи навбатда ҳар бир дарс улар учун унутилмас ўтиши зарурлигини унутманг. Кичик ёшдаги болалар жуда фаол бўлишади. Улар расм чизишни, қўшиқ куйлашни, рақсга тушишни яхши кўришади. Болаларни бир жойда узоқ вақт ушлаб ўтириш мушкул. Боланинг фаоллигидан самарали фойдаланинг. 
Инглиз тилидаги анимацион фильмларда келтирилган диалогларни ўзбек тилига болалар билан биргаликда таржима қилинг. Бу боланинг луғат бойлигини оширибгина қолмай, уларда таржима кўникмаларининг шаклланишига ёрдам беради, инглиз тили фонетикаси тўғрисида тушунча ҳосил қилишда кўмаклашади. 
Инглиз тилидаги қўшиқлар матнини биргаликда таҳлил қилинг. Барча болаларга бирдек манзур бўлган қўшиқларни, қўшиқлар фонограммаси ва матнига эга бўлган ҳолда ижро этинг. Бунда мусиқий саводхонликка эга бўлиш шарт эмас. Анимацион фильмлардаги қўшиқларни болалар севиб тинглашади ва ижро этишади. Бу усул ўқув жараёнининг янада қизиқ кечиши, боланинг ижодкорлик салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади. 

Тўлиной НОРМЎМИНОВА,
СамДУ талабаси.