Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун 524 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди

🔺2020 йил 31 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 773 (+215) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 151 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Бухоро вилоятида, 19 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 291 нафар, Тошкент вилоятида 184 нафар, Андижон вилоятида 41 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар, жами 524 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 14 204 (+524) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 430 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.