Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Бугундан Самарқанддаги тўртта кўчада назорат камералари ишлай бошлади

Бугундан бошлаб Самарқанд шаҳридаги тўртта чорраҳада йул ҳаракати қоидабузарликларини автоматлаштирилган сурат ва видеоназорат қилувчи қурилма ишга тушди. Янги технологиялар автомобиль кўп ҳаракатланадиган кўчаларда туну-кун “навбатчилик“ қилади. Камералар онлайн тизимда, светофор чироқларига амал қилмаслик, рулда телефон орқали суҳбатлашиш каби қоидабузарликларни қайд этиб боради. Йил сўнгига қадар ушбу қурилмалар Самарқанд шаҳридаги барча кўчаларда ўрнатилиши белгиланган.

Эслатиб утамиз, бунга қадар вилоят трассаларида тўртта “Арена“ русумли қурилмалар ўрнатилган бўлиб, улар автомашиналарнинг тезлигини назорат қиларди. Ушбу тизим орқали 40 мингга яқин қоидабузарлик аниқланган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2018 йилда Самарқанд йўлларида 310 минг қоидабузарлик аниқланган. 13 минг нафар пиёдаларга йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий чоралар қўлланилган.

Назорат қурилмалар қуйидаги кўчаларда ўрнатилган: Регистон майдони рўпарасидаги пиёдалар ўтиш жойи, Мирзо Улуғбек ва Бўстонсарой кўчаси кесишмаси, Мирзо Улуғбек - Шоҳрух, Мир Саид Барака - Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмаларида.

Ринат Абдульманов.